Линклар

Халқаро коалиция кучлари шанбага ўтар кечаси яна Ливияга қарата ҳаво зарбалар берди.

Ливия давлат телевидениеси хабарига кўра, мамлакат ғарбидаги эл- Хумс ва Арружбон шаҳарларидаги обеъктлар зарбаларга учраган.

Бу шаҳарлар Муаммар Қаддафий кучлари назоратида қолмоқда. Жума куни Ливияда Ливиянинг Мисрота шаҳрида Қаддафий кучлари ва исёнчилар ўртасида жанглар бўлиб ўтганди.

Айни пайтда Қаддафий кучларига қаршилик кўрсатаётган исёнчилар қақшатқич жанглар ортидан Брега шаҳрини назоратларига олганликларини даъво қилмоқдалар.

Лекин бу хабар бошқа манбаалар орқали тасдиқлангани йўқ.
XS
SM
MD
LG