Линклар

Қозоғистонда бораётган президентлик сайловида иштирокчиларнинг 66 фоизи овоз бериб бўлди.

КазТАГ агентлиги берган хабарга кўра, бу ҳақда Марказий Сайлов комиссияси раиси Владимир Фоос маҳаллий вақт билан соат 14 да ўтказган матбуот анжуманида маълум қилган.

Сайловда тўрт номзод - амалдаги президент Нурсултон Назарбоев, Қозоғистон Коммунистик халқ партияси раиси Жамбил Ахметбеков, Ватанпарварлар партияси етакчиси, сенатор Ғани Қосимов ва “Табиғат” жамоат ҳаракати раҳбари Мэлс Елеусизовлар иштирок этмоқда.

Марказий Сайлов комиссияси берган маълумотга кўра, бу галги президентлик сайловида аҳоли фаол иштирок этмоқда ва кунинг биринчи ярмида жами 9 миллион 180 минг сайловчидан қарийб 7 миллиони овоз бериб бўлган.

Сайлов маҳаллий вақт билан кечки соат 20 га қадар давом этади ва дастлабки натижалар 4 апрел куни тушга қадар эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG