Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама Афғонистонда Қуръоннинг ёқилишига қарши намойишчилардаги тартибсизликларни “қабиҳ ҳаракат” дея қоралади.

ОҚ Уй томонидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, Обама исталган муқаддас китоб, жумладан, Қуръонни беҳурмат қилишни “экстрим тоқатсизлик” ва “фанатизм”га тенглаштирган.

Лекин АҚШ президенти бундай ҳаракатга жавобан бегуноҳ одамларга ҳужум қилиш ва уларни ўлдиришни “қабиҳлик” ва “инсоний аҳлоқ ҳамда қадр-қимматнинг ерга урилиши” деб қоралаган.

Барак Обама эълон қилган баёнотда Афғонистонда норози оломон томонидан бегуноҳ одамларнинг ўлдирилиши оқлаб бўлмас ҳаракат экани айтилган.

Афғонистонда жума намозидан тарқалган оломон Қуръоннинг ёқилишига қарши ўтказган норозилик намойишчилари чоғида Мозори Шариф шаҳрида БМТ ваколатхонаси ходимларига ҳужум қилинган ва оқибатда, ташкилотнинг 7 ходими ўлдирилган эди.

Якшанба куни берилган маълумотларга кўра, икки кунга чўзилган тартибсизликлар чоғида жами 20 одам ўлдирилган.

Флорида штатидаги ўз ибодатхонасида март ойида Қуръоннинг ёқилишига бошчилик қилган экстремист насроний руҳонийси Терри Жоунс сўнгги икки кунлик зўравонликлар учун масъулиятни яна ислом ва мусулмонларга юклаб, уларни қоралади.
XS
SM
MD
LG