Линклар

logo-print
Афғонистон жанубидаги Қандаҳор шаҳрида Қуръон ёқилишидан норозилар яна намойишга чиқди.

Сўнгги хабарларга кўра, намойиш чоғида икки полицияси ўлган, 20 дан ортиқ одам жароҳатланган. Жароҳатланганлар орасида ёш болаларнинг борлиги айтилмоқда.

Асосий қисмини ёшлар ташкил қилган юзлаб намойишчилар Қандаҳор кўчаларига “АҚШ га ўлим!”, “Карзайга ўлим!” мазмунидаги шиорларни кўтариб чиқди.

Шу руҳдаги намойишлар айни пайтда мамлакат шарқидаги Жалолобод шаҳрида ҳам бўлаётгани хабар қилинди.

Намойишларга АҚШ нинг Флорида штатидаги ўз ибодатхонасида Қуръоннинг ёқилишига бошчилик қилган экстремист насроний руҳонийси Терри Жоунс ҳаракатлари сабаб бўлаётгани айтилмоқда.

Терри Жоунснинг ўзи сўнгги икки кунлик зўравонликлар учун масъулиятни яна ислом ва мусулмонларга юклаб, уларни қоралади.

Афғонистондаги сўнгги воқеаларга муносабат билдирган АҚШ президенти Барак Обама эса ҳар икки ҳаракатни — намойишларда бегуноҳ одамларнинг ўлдирилиши ва Қуръоннинг ёқилишини қоралади.
XS
SM
MD
LG