Линклар

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати қатновларида олтинчи А320 русумли йўловчи самолёти иш бошлади.

Европадаги Airbus ширкатидан олинган А320 русумидаги самолётлар ўтган йилнинг июл ойидан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати халқаро рейслари йўналишида учишни бошлаган.

Янги самолётлар ҳозир Тошкентдан Деҳли, Тел-Авив, Лаҳор, Олмаота, Бишкек, Краснодар, Тюмен, Москва каби шаҳарларга учмоқда.

Gazeta.uz нашри хабарига кўра, шу йил охирига қадар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати ўз ҳисобидаги А320 русумидаги самолётлар сонини 10 тага етказишни режалаган.
XS
SM
MD
LG