Линклар

Турк зобити: Ўзбекистондаги "Нурчилар" паноҳида АҚШ разведкаси ишлаган


Ўзбекистонда 1990 йиллардан бошлаб фаолият юритган “Нурчилар” ҳаракатига тегишли лицейларда АҚШ Марказий разведка бошқармасининг 70 ходими хуфёна ишлагани айтилмоқда.

Бу ҳақда Туркияда чоп этилган мамлакат разведкасининг истеъфодаги ходими Осман Нурий Гундешнинг “Анархия ва инқилоблар гувоҳи” номли китобида айтилган.

12.uz нашрига кўра, Туркия разведкаси собиқ ходимининг китобида 1990 йилларда бош қароргоҳи Пенсилванияда жойлашган “Нурчилар” ҳаракатини ниқоб қилиб келган америкалик жосуслар Марказий Осиё давлатларидаги лицейларда ўқитувчилик қилгани айтилади.

“Уларнинг ҳаммаси лицейларда инглиз тили ўқитувчиси, деб қайд этилган. Улар АҚШ фуқароси бўлган ва шу билан бирга уларда дипломатлик паспорти бўлган”, дея иқтибос келтиради 12.uz сайти собиқ турк разведкачиси китобидан.

Ҳозир Ўзбекистонда “Нурчилар” ҳаракати расман тақиқланган.

2009-2010 йиллар давомида ўнлаб ўзбекистонлик ушбу ҳаракатга аъзоликда айбланиб, узоқ муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қатор халқаро ташкилотлар маҳкумлар устидан суд жараёнларини ноқонуний, деб танқид қилган.
XS
SM
MD
LG