Линклар

Афғонистондаги намойишда икки полиция ходими ўлди


Мозори Шариф шаҳридаги БМТ идорасига қилинган ҳужумда ёнган автомобил

Мозори Шариф шаҳридаги БМТ идорасига қилинган ҳужумда ёнган автомобил

Афғонистон жанубидаги Қандаҳор шаҳрида АҚШда мусулмонларнинг муқаддас Қуръон китоби нусҳаси ёқиб юборилганидан норози бўлган одамлар кеча иккинчи кун норозилик намойиши ўтказдилар.

Намойиш чоғида содир бўлган тўқнашувда полициянинг икки ходими ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ одам жароҳатланди.

Афғонистон расмийларига кўра, норозилик намойиши Жалолобод шаҳрида ҳам бўлган.

Афғонистондаги намойишларга март ойида АҚШнинг Флорида штатидаги черковда экстремист насроний руҳонийси Терри Жоунс бошчилигида муқаддас Қуръон китоби нусхасининг ёқилгани сабаб бўлди.

1 апрел куни Мозори Шариф шаҳридаги норозиликлар пайтида БМТнинг етти нафар хорижлик ходими ўлдирилди.
XS
SM
MD
LG