Линклар

Яманда ҳукуматга қарши намойишлар давом этмоқда


Яман пойтахтида ҳукуматга қарши ўтказилган намойиш

Яман пойтахтида ҳукуматга қарши ўтказилган намойиш

Яманнинг Таиз шаҳрида полиция ҳукуматга қарши намойишга чиққан одамларни ўққа тутгани оқибатида камида бир киши нобуд бўлди, ўнлаб одам яраланди.

Аҳоли вакилларининг айтишларича, намойишни тарқатиш учун полиция кучлари ҳақиқий ўқлар, кўздан ёш оқизадиган газ ва резина таёқлардан фойдаланган.

Яманда феврал ойидан бери давом этаётган норозилик намойишлари иштирокчилари президент Али Абдуллоҳ Солиҳнинг истеъфога чиқишини талаб қилмоқдалар.

Мамлакатни 32 йилдан бери бошқариб келаётган Солиҳ “ҳокимиятни тинч йўл орқали топшириш”ни муҳокама қилишга тайёр эканини айтган.
XS
SM
MD
LG