Линклар

Икки йил аввал йўқолган самолёт парчалари топилди


Ҳалокатга учраган самолёт парчаси топилган пайт, 08 июн 2009 йил

Ҳалокатга учраган самолёт парчаси топилган пайт, 08 июн 2009 йил

Франциялик мутахассислар қарийб икки йил олдин ҳалокатга учраган самолёт парчаларини топди.

Бортида 228 йўловчи бўлган Air France ҳаво йўлларига қарашли “Аэробус А330” русумли самолёт 2009 йил 1 июн куни Рио де Жанейро шаҳридан Парижга учиб кетаётган пайтда Атлантика океанига қулаган эди.

Самолёт экипажи аъзоларининг сўзлашуви ёзилган қора қутини денгиз тубидан роботлар ёрдамида қидириб топиш йўлидаги тўртинчи уриниш ўтган ой бошланган эди.

Йўловчи самолёти ҳалокати сабабларини аниқлаш мақсадида очилган жиноий ишнинг бир қисми сифатида Франция ҳукумати самолёт ишлаб чиқарган Аэробус ва Air France ширкатлари устидан текширув олиб бораётган эди.
XS
SM
MD
LG