Линклар

Япония расмийлари кучли зилзила ва цунами оқибатида жиддий зарар кўрган Фукусима атом электр станциясидан радиация сизиб чиқишни тўхтатиш учун “ойлар” керак бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Япониянинг Атом хавфсизлиги бўйича агентлиги расмийси Сейжи Широя журналистларга радиация сизиб чиқишини тўхтатишдан олдин станциянинг совутиш системасини қайта тиклаш кераклигини айтди.

Унга кўра, вайрон бўлган бино бўлаклари ва радиация даражаси юқори экани сабабли бу ишни амалга ошириш учун бир неча ой керак бўлиши мумкин.

Айни пайтда Япония полицияси уч ҳафта олдин содир бўлган кучли зилзила ва цунами оқибатида 12 минг киши ўлгани ва 15 500 дан ортиқ одам бедарак йўқолгани расман тасдиқланганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG