Линклар

Греция: Қаддафий бўҳрондан чиқиш йўлини қидирмоқда


Греция Бош вазири Георг Папандреу

Греция Бош вазири Георг Папандреу

Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийнинг вакили Абделати ал-Абидий 3 апрел куни Афинада Греция Бош вазири Георг Папандреу билан учрашди.

Сўзлашувдан сўнг Греция Ташқи ишлар вазири Димитрис Дроутсас эълон қилган баёнотда Ливия режими мамлакатда юзага келган бўҳронга “ечим топиш” йўлларини излаётгани билдирилган.

Баёнотда Ливия вакилининг Туркия расмийлари билан ҳам сўзлашув олиб бориши кутилаётгани маълум қилинган.

Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлган Греция Қаддафий режими билан яқин алоқаларга эга бўлгани айтилади.

Халқаро коалиция кучлари Қаддафий кучларини ҳаводан бомбардимон қилаётганига қарамай, Ливия шарқида партизанлар ҳам, Қаддафийга содиқ кучлар ҳам вазиятни тўла ўз назоратига олишга муваффақ бўлолмаяпти.
XS
SM
MD
LG