Линклар

Ўзбекистон-Қувайт ҳамкорлик қўмитаси йиғилиши бўлади


Май ойида Тошкентда Ўзбекистон ва Қувайт ўртасида ҳамкорлик бўйича қўмитанинг биринчи мажлиси бўлиб ўтади.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, буни Қувайтнинг Ўзбекистондаги элчиси Халаф Мижбал Бузаҳир маълум қилган.

Қувайтнинг янги элчиси ўтган ҳафтада Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовга ишонч ёрлиғини топширган эди.

Тантанали маросимдан кейин президент Каримов ва Қувайт элчиси икки томонни қизиқтирган масалалар, жумладан, Ўзбекистон-Қувайт ўртасидаги алоқалар истиқболига оид масалаларни муҳокама қилишган.
XS
SM
MD
LG