Линклар

Қозоғистонда шу йил ёзда муддатидан аввал парламент сайловлари ўтказилиши мумкин.

Бу ҳақда қозоқ матбуоти берган хабарларга кўра, президентнинг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Ермуҳамет Ертисбаев матбуотга шундай эҳтимол ҳақида сўз очган.

3 апрел куни мамлакатда муддатидан аввал президентлик сайлови ўтказилди ва дастлабки расмий маълумотларга кўра, унда сайловчиларнинг 95,5 фоиз овозини қозониб амалдаги президент Нурсултон Назарбоев ғалабага эришган.

70 ёшли президент ўз ғалабаси ҳақида сўзлар экан: "Сайловда 90 фоиз сайловчининг иштирок этгани ва улардан 90 фоиздан ортиғининг менга овоз бергани Ғарб давлатлари учун сенсация бўлди", деди президент Назарбоев.

У навбатдаги қасамёд маросимига апрел ойи ўрталарида келтирилиши кутилмоқда. Амалдаги қонунчиликка биноан президент қасамёд келтирганидан сўнг амалдаги ҳукумат истеъфога кетиши керак.
XS
SM
MD
LG