Линклар

logo-print

Ўзбекистон АҚШнинг очиқ ҳаво ҳудуди бўйича МОдаги ягона ҳамкори


Ўзбекистон марказий осиё давлатлари ичида АҚШ билан “очиқ ҳаво ҳудуди” тўғрисида шартнома тузган ягона давлатдир.

СA-News нашри АҚШ Давлат департаменти тарқатган маълумотга таяниб хабар қилишича, Ўзбекистон АҚШ билан шундай шартномани имзолаган 100 ҳамкордан биридир.

Ушбу шартнома ҳамкор давлатларга ҳаво қатнови бўйича давлат чекловларини қисқартириш, билет нархларини арзонлаштириш, сайёҳлар сонини ошириш ва шунингдек, икки давлат ҳудуди бўйлаб турли шаҳарларга янги қатновларни ташкил қилишини осонлаштиради.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги келишув эса 1998 йил 27 февралда имзолангани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG