Линклар

Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши Эронни аъзо давлатларнинг ички ишларига аралашганликда айблади.

Бундай баёнот аъзо давлатларнинг Риёд шаҳрида ўтказган фавқулодда учрашувидан сўнг эълон қилинди.

Кенгаш Эронни Баҳрайндаги диний гуруҳлар ўртасига низо солишга уринишда айблади.

Бундан аввал Теҳрон Саудия Арабистонини Баҳрайнга қўшин жўнатгани учун танқид қилган эди.

Саудия қўшинлари Баҳрайн ҳукуматига мамлакатда қўзғалган ғалаёнлар чоғида ўзини ҳимоя қилишига кўмаклашиш учун йўллангани айтилган эди.

Баҳрайнда шиа мусулмонлар бир неча ҳафтадан буён мамлакатнинг сунний монархия тузумига қарши намойишлар ўтказиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG