Линклар

logo-print
Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ўз кузатувчиларига Қозоғистондаги сайловда берилган овозларни санаш жараёнини кузатиш имкони чеклангани ҳақида маълумот тарқатди.

Ташкилот душанба куни тарқатган пресс-релизда: “Халқаро кузатувчиларнинг 17 та гуруҳи овозларни санаш чоғида уларнинг кузатувига тўсқинлик қилингани ҳақида маълум қилди. Ҳар олтинчи участкада овозларни санаш жараёни салбий баҳоланди” дейилади.

Бундан ташқари ташкилот ўз кузатувларига таяниб, 27 қутида аввалдан ташлаб қўйилган бюллетенлар топилгани ва аксар ҳолларда шаффофлик етишмагани қайд этилганини маълум қилди.

ЕХҲТ нинг сайловларни кузатиш бўйича миссияси раҳбари Дан Эвертс кузатув миссияси хулосаларини изоҳлар экан: "Қозоғистонда сайлов бундан кўра яхшироқ бўлиши керак ва зарур эди", деди.

Марказий Сайлов комиссияси эълон қилган дастлабки расмий маълумотларга кўра, амалдаги президент Нурсултон Назарбоев 3 апрел куни муддатидан аввал ўтказилган президентлик сайловида сайловчиларнинг 95,5 фоизи овозини қозониб, ғалабага эришган.
XS
SM
MD
LG