Линклар

Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдулло Тожибой ўғли “Қўйлиқ” бозорида Ҳамза тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ҳибсга олинди.

Туман Ички ишлар бошқармасида туриб Озодлик билан суҳбатлашган ҳуқуқ фаолига кўра, у меҳнат мардикорларидан бўлган мурожаатларни ўрганиш учун “Қўйлиқ”даги мардикор бозорига борган ва ўша ерда мардикорларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериб турган пайтида, уни ҳибсга олишган.

Абдулло Тожибой ўғли ҳуқуқ-тартибот идоралари уни халқни “бунт” кўтаришга даъват қилишда айблашга уринаётганини айтмоқда.

- Сиз бунт кўтаришга одамларни чақиргансиз, дейишди ва атрофдагилардан сохта гувоҳлик кўрсатмалари олишди. Кейин мени Ҳамза тумани РОВД сига олиб келишди. Ҳозир ҳам шу ердаман. Ишимни судга оширишди, судни кутяпмиз, энди, деди ҳуқуқ фаоли Озодлик билан суҳбатда.

Ҳуқуқ фаоли сўнгги бир йил ичида тўртинчи бор ҳибсга олинди ва шу кунга қадар унга жами 11 миллион ўзбек сўми миқдорида жарима солинган.

Озодлик билан суҳбатда унинг айтишича, бу гал ҳуқуқ-тартибот идоралари унга нисбатан жиноий жазо қўллаши эҳтимоли бор.
XS
SM
MD
LG