Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:25

Сариосиёда поезд ҳалокатга учрагани айтилмоқда


Сариосиёда поезд ҳалокатга учраганини расмийлар инкор қилди.
Сариосиёда поезд ҳалокатга учраганини расмийлар инкор қилди.

Расман тасдиқланмаган хабарга кўра, Сурхондарëнинг Сариосиë туманида 28 март куни ўнга яқин поезд вагони ағдарилган.


Бу ҳақда Озодликка ўзини Абубакр деб атаган йўловчи Сариосиë темир йўл вокзали биносидан туриб гапириб берди.

“Темир йўлда ўнга яқин тахта юкланган вагон ағдарилиб ëтибди. Бу вагонлар темир йўлни тўсиб қўйгани боис 12 соат поезд қатнови тўхтаб қолди.”

Бизга телефон қилган суҳбатдош поезд ағдарилгани оқибатида бирор кишининг нобуд бўлгани ҳақида маълумот айта олмади.

Тожикистоннинг TojNews хабар агентлиги 2 апрелда Кўлобдаги манбага таяниб поезд бахтсиз тасодиф ëки тўқнашув оқибатида ағдарилганини билдирди.

Хабарга кўра Ўзбекистон хавфсизлик кучлари поезд ағдарилган ҳудудни ўраб олиб ҳеч кимни у ерга қўйишмаган. Toj Newsга кўра поезд ағдарилгани боис Тожикистондан Москвага борадиган поездлардан бири 12 соат кечиккан. Toj News Тожикистон темир йўл ширкати бу ходиса юзасидан изоҳ бермаганини айтди.

Ўзбекистон темир йўллари идорасининг исмини айтмаган мулозими Озодлик билан суҳбатда Сариосиëда ёки Ўзбекистон ҳудудида бундай воқеа рўй берганини инкор қилди.

- Бўлиши мумкин эмас. Сизга нотўғри информация беришган. Бизларнинг территорияда бўлмаса керакда у. Сариосиëнинг у ëғида бўлган бўлса керак, деди Ўзбекистон темир йўллари идорасининг исмини айтмаган мулозими.
XS
SM
MD
LG