Линклар

АҚШ президенти Барак Обама иккинчи муддат президентликка номзодини қўйиш ниятида эканини билдирди.

У 2012 йилги сайловда қайта сайланишга қаратилган кампанияни бошлагани ҳақида ўз сайтида маълум қилди.

Ўз тарафдорларига йўллаган хатида Обама биринчи муддат президентлигида бошлаган ишларини якунига етказиш учун уларни иккинчи муддатда ҳам уни қувватлашга даъват қилган.

Унинг шу ҳафта якунида номзодликка тегишли ҳужжатлар билан Федерал Сайлов комиссиясига мурожаат қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG