Линклар

logo-print
Япония Фукусима-Дайичи атом электр станциясида сақланган 11 минг тонна миқдоридаги нисбатан оз нурланган сувни денгизга чиқара бошлади.

Хабарларга кўра, бундан юқори даражада нурланган сув учун станция ҳудудида мавжуд омборларни бўшатиш кўзланган.

Япония расмийлари ҳозир бундан бошқа чора йўқлиги айтмоқда.

Бунга қадар мамлакат ҳукумати 11 март куни бу давлатга келган табиий офатда зарар етган атом станциясидан юқори даражадаги радиациянинг сизиб чиқишини тўхтатиш учун “ойлаб” вақт кетиши мумкинлигини айтган эди.
XS
SM
MD
LG