Линклар

Афғонистонда АҚШдаги пастор томонидан Қуръон ёқилишига қарши намойишлар бугун ҳам давом этди.

20 март куни АҚШ нинг Флорида шататидаги черковлардан бирига етакчилик қилган пастор намойишкорона тарзда Қуръон нусхасини ёқиб юборган эди.

Бундан ғазабланган афғонистонликларнинг 4 кундан бери давом этаётган намойишлари чоғида камида 22 киши ўлдирилгани, булар орасида БМТ нинг 7 ходими ҳам борлиги хабар қилинган.

АҚШ нинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони генерал Дэвид Петрэус муқаддас Қуръон китобининг ёқилиши бу давлатда Толибларга қарши коалиция олиб бораётган ҳарбий амалиётлар миссиясига мавжуд хавфни янада кучайтирганидан хавотир билдирди.
XS
SM
MD
LG