Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:22

Ўзбекистонда сайловлар куни белгиланди


Қадимдан маҳаллага эл ичида обрў топган ëши улуғ одамлар сайланганидан¸ маҳалла етакчисига оқсоқол деб ном берилган.
Қадимдан маҳаллага эл ичида обрў топган ëши улуғ одамлар сайланганидан¸ маҳалла етакчисига оқсоқол деб ном берилган.

Сенат қарорига мувофиқ, май-июн ойларида маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинига сайловлар ўтказилади.


2 апрел куни Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати май-июн ойларида мамлакатда маҳалла фуқаролари йиғини раислари сайловлари ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, маҳалла фуқаролари йиғини раислари сайлови ҳар 2¸5 йилда бир марта ўтказилади ва сўнгги сайловлар 2008 йилнинг ноябр-декабр ойларида бўлиб ўтган эди.

Сенат ахборот хизматининг билдиришича¸ бўлажак тадбирда 9 973 фуқаролар йиғини раислари сайланади. Улардан 8 383 нафари маҳалла оқсоқоллари¸ 1590 нафари эса қишлоқ фуқаролар йиғини раисларидир. Айни пайтда¸ бутун республика бўйлаб 98 минг оқсоқоллар маслаҳатчиларининг ҳам ҳар бир йиғинда алоҳида белгиланган кунда, яширин овоз бериш йўли ўтказиладиган тадбирда сайланиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда қадимдан ўз-ўзини бошқариш тизими сифатида мавжуд бўлиб келган маҳаллаларга мустақилликдан сўнг янги ваколат ва маъсулият юклана бошланди.

1999 йилга келиб мамлакатда «Ўз-ўзини бошқариш маҳаллий идоралари тўғрисида» ва «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллар) ва уларнинг маслаҳатчиларини сайлаш тўғрисида» қонунлар қабул қилинди.
Янги қонунлар маҳаллани фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи¸ давлатга қарашли бўлмаган мустақил бошқарув тизими¸ дея тасниф қилса-да¸ мустақил кузатувчилар маҳалланинг айнан фуқаролар устидан назорат ўрнатишнинг бирламчи тизимига айлантирилганини айтадилар.
Ўзбекистонда ўтказилажак маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинлари раисларининг сайлови муносабати билан Озодлик бугунги маҳалла тизими нима ва унинг оқсоқоллари ким¸ деган саволга жавоб излади.

**********************************************

Бугун Ўзбекистонда маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғини қандай тизим¸ унинг ваколат ва маъсулиятига қандай ишлар киради¸ деган саволга жавоб излаб Озодлик мухбири Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида турли йиллар давомида маҳалла қўмитасига раислик қилган уч оқсоқол билан суҳбатлашди.

Биринчи суҳбатдош¸ пойтахт Тошкентдаги 476 та маҳалла фуқаролар йиғинидан бирига 10 йилдан бери оқсоқоллик қилиб келади. Бугун ҳам 6500 одам яшовчи 1350 хонадондан таркиб топган маҳаллага раислик қилаëтган бу оқсоқолнинг ëши 70 дан ошган. Тўрт марта сайловларда маҳалладошларининг аксарияти томонидан сайланганини айтган бу оқсоқол ўз юмуши ҳақида гапирар экан¸ маҳалла тизимига юкланаëтган маъсулиянинг кун сайин ошиб бораëтганини айтади.

- Келаëтган сайловлар¸ мен учун бешинчиси, лекин мен бўшамоқчи бўлиб юрибман¸ тўғрисини айтсам. Жуда асабим чарчади энди. Пайғамбар ëшига етдим. Ëшим жуда улуғ бўлиб улуғ ҳам эмаску, маҳалла масъулияти ўта ошиб кетди-да. Қўйди-чиқди масалалари, бир-бири билан ер талашган, бошқа муаммолар, вақти келса, маҳалланинг оқсоқолига қулоқ солмасдан органларга беради. Суд органлари яна бизларга беради. Мана шунақа муаммоларда энди.

Оқосоқол “Яраштириш комиссияси”нинг раисида энди. Ҳокимият тизимида ҳам маҳалла оқсоқоли яраштириш комиссиясининг раиси биринчи навбатда туради. Оқсоқол биринчи ҳамма жойда ҳамда. Коммунал тўловлар бор бунинг ичида, боғ яратиш. Асаб бузишда энди. Ҳамма нарсасига асаб керак-да энди. Бу ëқда бир ҳафтада кетма кет икки-уч марта мажлисга чопамиз. Кечқурун олтидан саккизгача ишлаш керак. Маҳалла катта. 10да ҳам кириб келишади-да. Ҳа, деса, ишдан келдим. Йўқ, дея олмайсиз. Бунинг ортида жанжали бор, справкаси бор, бошқаси бор, оилавий келишмовчиликлар бор. Хуллас иш кўп-да¸ дейди Тошкент шаҳридаги йирик маҳаллалардан бирининг иқтидордаги оқсоқоли.

Азамат Ëқубов¸ 1999 йилдан 2004 йилга қадар беш йил Тошкент вилояти Паркент туманининг Навбаҳор маҳалласига раислик қилди. Маҳалладошларига кўра¸ Ëқубов оқсоқоллик даврида оддий одамлар учун шу йиллар мобайнида райондаги давлат идораларидан кўра кўпроқ иш қилди¸ йиллар давомида ҳал этилмай келинган муаммолар ечимига қўл урди.

Озодлик мухбири билан маҳалла тизимининг бугунги Ўзбекистон жамиятидаги роли ва маҳалла оқсоқоли вазифалари мавзуида суҳбатлашар экан Азамат Ëқубов¸ бу тизимдан қандай фойдаланиш ва унга кимни оқсоқол қилиб сайлаш¸ ҳар бир маҳаллада яшовчи фуқаролар маъсулиятида эканини таъкидлайди.

- Маҳалла йиғини бўлади. Маҳалланинг 18 ëшдан ошган фуқароларининг ҳаммаси маҳалла йиғини ҳисобланади. Умумий мажлис қарори билан кўпчилик овоз билан маҳалла оқсоқоли сайланади. Албатта¸ бу жуда жавобгар иш. Маҳалланинг муаммоларининг ҳаммасини юқори ташкилотларга кўтариб олиб чиқиш. Ҳокимият бўладими, бошқа нималар бўладими. Маҳалланинг қизиқишини ҳимоя қиладиган шахс бўлади. Фуқаролар йиғини ҳисобидан муҳри бўлади, ҳисоб рақами бўлади. Шулар шу ишни олиб боради. Маҳалланинг қизиқишини юқорига олиб чиқадиган шахс. Албатта¸ ҳокимиятдан бир вакил келиб у йиғилишда қатнашади. Уларнинг тавсияси билан амалга ошадиган нарсада. Бу дегани ҳокимият билан маҳалла ўртасидаги воситачи¸ деган маънони берсак ҳам бўлади¸ дейди Азамат Ëқубов Озодлик билан суҳбатда.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра¸туман ҳокимликларида ҳар бир маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғини раислигига номзод кўрсатиш ҳаққи бор. Айни пайтда¸ бу ҳақ халққа ҳам берилган ва асосий гап ана шу ҳақдан қандай фойдаланишдадир¸ деб давом этади собиқ оқсоқол Ëқубов.

- Агар маҳалланинг ҳозирги оқсоқоллари ўзининг муддатини ўтаб бўлган бўлса, май-июн ойларида сайлайди, бемалол сайлаши мумкин. Кўрсатиши мумкин кандидатурасини. Маҳалла оқсоқоллигига кандидатурасини кўрсатиб ўз ўзига сайлаш ҳуқуқига эга маҳалла. Маҳалла катта куч. Ҳозирги пайтда катта аҳамият берилаяпти. Бу ерда маҳалланинг овози катта аҳамиятга эга¸ дейди Азамат Ëқубов.

Урганчлик кекса журналист Ражаббой Бобожонов ўз маҳалласига 10 йилдан ошиқ раислик қилган одам. “ Энди маҳалла комитетларининг раислари эл-юртда ҳурмат, эътиборга лойиқ бўлган, одамларнинг дарди билан яшайдиган одамлар сайланса, қани эди. Унақа гап йўқ ҳозир. Туман ҳокими қайси одамни маҳалла комитети қилиб қўймоқчи бўлса, ўшалар сайланади. Мана ўзимизнинг маҳалла комитетини оладиган бўлсак, маҳалла комитетининг раиси ким эканлигини ҳам билмаймиз”¸ деб гап бошлаган Ражаббой Бобожонов бугунги маҳалла қўмиталари фаолиятини 90-йиллар бошидагига солиштиради .

- Бизнинг Урганч туманимизда маҳалла комитетлари 1990 йилларда ташкил бўлди. Биз ўша пайтларда ҳар ойда икки марта йиғилиш ўтказардик маҳалла бутун меҳнаткашлари билан бирга. Бунда электр масалалари, газ масалалари, савдо-сотиқ масалалари, аҳолига савдо хизмати кўрсатиш, коммунал хизмат кўрсатиш, озодалик – мана шундай масалаларни кўриб чиқиб шу йиғилишимизга албатта туман ҳокими ëки унинг ëрдамчиси ëки соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи, район матлубот жамиятининг раиси хуллас керакли одамларнинг ҳаммасини таклиф қилардик. Электр станцияси ходимлари, водопровод ходимларини ҳам таклиф қилиб уларнинг олдига талаб қўйиб шуни бажаришни талаб қилардик.

Ҳозирги пайтда келиб маҳалла комитетларининг, маҳалла шўроларининг обрў-эътибори йўқолиб бораëтгандай. Улар у йилдан бу йилга бир марта йиғилиш ўтказишади. Уни ҳам ҳисобот деб, мисол учун 200та одамни чақирадиган бўлса, бу йиғилишга 15-20дан ортиқ одам бормайди. Одамларнинг бугунги кунда бундай қараганда маҳалла комитетларим билан иши йўқ. Маҳалла комитетининг одамлар билан иши йўқ. Хуллас тўй, маракаларда қатнашадилар¸ дейди Урганчдаги маҳаллалардан бирига ўн йилдан ортиқ оқсоқоллик қилган Ражаббой Бобожонов.

Паркентлик собиқ оқсоқол Азамат Ëқубов бугунги кунга келиб¸ маҳалла тизимининг роли ўзгаргани¸ бу тизим фуқаролар кундалик муаммоларини ҳал қилишга қаратилган жамоат ташкилотидан кўра¸ фуқаролар ичида давлат манфаатларини ҳимоя қиладиган механизмга айланганини айтади.

- Менинг тушунишим бўйича, ваколати жуда кенг. Маҳаллада бўлаëтган муаммоларнинг ҳаммасини ечиш ҳуқуқига эга. Судларда қатнашиши мумкин агар маҳалла фуқароларидан биттаси нима бўлиб қолса. Даже уларни ҳимоя қилиши ҳам мумкин. Фаолиятида газ, элесктроэнергия тўловларини амалга оширишда фаол қатнашади. Ўзининг қўлида вакиллари бор. Маҳалла бошлиқлари деб айтилади. Ўшалар билан биргаликда шу ишларни ҳал қилади. Давлат аҳамиятига эга бўлган, биринчи навбатда давлат интереси ҳимоя қилинади, кейин фуқароларники¸ дейди Паркентдаги Навбаҳор маҳалласининг собиқ оқсоқоли Азамат Ëқубов.

"Маҳалла тизимининг халқ эмас¸ балки давлат ҳимоячисига айлангани ва унга берилган ваколатларнинг кенгайгани¸ бу тизимнинг ҳам бошқа давлат идоралари каби порахўрлик ботқоғига ботишига олиб келди"¸ дейди Қашқадарëдаги маҳалла йиғинларидан бири фуқароси Сайëрахон.

- Оқсоқол ўзи тўғри одам эмас-да. Тўғрисини айтсам тўғри одам эмас ўзи. Фоҳишаликка юради-да ўша эркак. Умуман маҳалла номзодлигига мос эмас-да у одам. Халқ ҳам унча нима эмасда, беэътибор. Умуман халққа ëн босмайдида у. Газ масаласига, мана умуман газ йўқда бизда. Ҳокимиятга бориб айтибди, “Вообше газни узиб ташланглар. Газ-паз керак эмас” дебди. Вообше қишлоққа ўчириб ташлаганда. Бошқа жойларда бор лекин.

Халқ посбони бор. Қишлоқда нима бўлаяпти, нима қўяяпти, ҳаммага ҳалиги қилиб СНБга дарров етказади деб эшитган эдим. Давлатга ëқиш учун ўтирибдида ўша мансабда. Бирорта фойдаси теккани йўқда ўша комитетнинг. Иш битмаганлиги учун ўшалардан ëрдам сўрамайман.

Болаларга пул оламизда. 16 ëшгача пул бериши керак. 25 минг пул олади ўшанга. Тўғрилаб берамиз, дейди. Ўшанга ҳам анча ўтиб кетади. Пора олишади-да. Кейин бир ойникини умуман олиб қолади. Ҳозир болаларга 59 мингми 63 мингми, болаларга ҳозир шунча бўлган. Ўшанинг бир ойлигини умуман олиб қоладида. Қолганини ойма ой беради. Мулк солиғи, ер солиғи чиққан. Фақат ўшаларга беришимиз керакда. Ўшаларга ўтиб кетган ҳамма нарса. Газдан одам келиб туради, светдан одам келиб туради. Мана свет бир ойда 100 киловатт ишламайдида. Улар 15-20 минглаб олади. Газни ўчириб ташлаган анча вақтдан бери¸ дейди Қашқадарëдаги қишлоқ фуқаролар йиғини фуқароларидан бири.

“Ўзбекистонда май-июн ойларида ўтказиладиган маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғини раислигига сайловларда¸ яна шундай халқ манфаати учун эмас¸ балки давлат идораларига югурдаклик учун ишлайдиган оқсоқол дейишга нолойиқ одамларнинг кўпроқ сайланишига ишонаман”¸ дер экан бу суҳбатдош¸ нолойиқ одамларнинг халқ тепасига келишига ҳар қандай сиëсий тадбирга лоқайд бўлиб қолган халқнинг ўзи ҳам маъсул¸ деб қўшиб қўяди.
XS
SM
MD
LG