Линклар

logo-print

Гуантанамо маҳбусларини ҳарбий комиссия суд қилади


Холид Шайх Муҳаммад, 2003 йил Покистонда қўлга олинган пайт

Холид Шайх Муҳаммад, 2003 йил Покистонда қўлга олинган пайт

2001 йил 11 сентябрда АҚШга қарши уюштирилган террор ҳужумларини режалаганликда айбланган Холид Шайх Муҳаммад АҚШнинг фуқаролик судида эмас, балки Гуантанамо қамоқхонасида ҳарбий комиссия томонидан суд қилинади.

Буни АҚШ Бош прокурори Эрик Холдер душунба куни маълум қилди.

Холдер 11 сентябр ҳужумлари уюштирилишида ёрдам берганликда айбланган яна тўрт нафар шахс Гуантанамода судланишини сўзига қўшимча қилди.

- Конгресс аъзолари Гуантанамодаги маҳбусларни, қаерда бўлишидан қатъий назар, АҚШда суд қилиш ҳақидаги Оқ Уй маъмуриятининг уринишига аралашди ва чеклов жорий қилишди. Президент айтиб ўтганидек, ушбу ножўя ва асоссиз чекловлар бизнинг терроризмга қарши кураш йўлидаги уринишимизга путур етказади ва миллий хавфсизлигимизга зарар етказиши мумкин, - деди АҚШ Бош прокурори Эрик Холдер.
XS
SM
MD
LG