Линклар

logo-print
Бортида россиялик икки космонавт ва америкалик бир астронавт бўлган ракета сешанбага ўтар кечаси Қозоғистоннинг Бойқўнғир космодромидан Халқаро фазо станцияси томон учирилди.

Юрий Гагарин инсоният тарихида биринчи бўлиб фазога учганининг шу ойда 50 йил тўлиши муносабати билан кеча учирилган “Союз ТМА-21” ракетасига “Гагарин” номи берилган.

Россиялик Александр Самокутяев, Андрей Борисенко ва америкалик Рон Гаран парвоз қилаётган Союз ракетасининг икки кундан кейин халқаро фазо станциясига туташиши режаланган.

Ҳозир халқаро станцияда уч космонавтдан иборат экипаж аъзолари фаолият юритмоқда.
XS
SM
MD
LG