Линклар

logo-print

Кот-д'Ивуарда Уаттара кучлари президент саройини эгаллади


Абижан шаҳри, 2 апрел 2011 йил

Абижан шаҳри, 2 апрел 2011 йил

Кот-д'Ивуарнинг халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган президенти Алассан Уаттарага қарашли кучлар иқтидордаги президент Лорен Гбагбонинг Абижан шаҳридаги резиденциясини ўз назоратига олгани айтди.

Хабарларга кўра, ҳозир Уаттара ҳукумати Гбагбо истеъфога чиқишини кутмоқда.

Абижандан олинган хабарга кўра, Кот-д'Ивуардаги Франция ҳарбийлари ва БМТ кучлари Гбагбо кучларининг тинч аҳолига қарши ҳужум қилишининг олдини олиш мақсадида уларга қарши ҳаводан зарбалар бериб Уаттарани қўллаб-қувватлаган.

АҚШ Президенти Барак Обама эълон қилган баёнотда Гбагбони Кот-д'Ивуар сайловчилари хоҳиш-иродасини ҳурмат қилишга чақирилган.

Абижанда Кот-д'Ивуарнинг иқтидордаги ва янги сайланган президентига содиқ кучлар ўртасидаги сўнгги қуролли тўқнашувлар беш кундан бери давом этмоқда.

Ноябр ойида ўтказилган сайловдан бери бу мамлакатда давом этаётган қуролли тўқнашувлар давомида шу кунгача 1500 киши нобуд бўлди, юзлаб одам яраланди.
XS
SM
MD
LG