Линклар

logo-print

Ливия раҳбари муросага мойиллиги билдирилди


Ливия ҳукумати матбуот вакили Мусса Иброҳим, Триполи, 31 март 2011 йил

Ливия ҳукумати матбуот вакили Мусса Иброҳим, Триполи, 31 март 2011 йил

Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийнинг матбуот вакили Мусса Иброҳим Қаддафий Ливияда сайловлар ўтказиш ва сиёсий тизимни ислоҳ қилиш фикрини қабул қилишини, бироқ Қаддафийнинг мамлакат раҳбари бўлиб қолиши ёки ҳокимиятдан кетиши масаласини фақат Ливия халқи ҳал қилиши кераклигини айтди.

Мусса Иброҳим Ливия хориждан қўйилаётган шартларни қабул қилмаслигини айтди.

Ливия шарқида Қаддафийга содиқ кучлар ва мухолифат кучлари ўртасида қуролли тўқнашувлар давом этмоқда.

Исёнчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Италия 4 апрел куни Ливия мухолифати кенгашини дипломатик жиҳатдан тан олди.

Италиядан олдин Ливия мухолифати кенгашини Франция ва Қатар давлатлари дипломатик тан олган эди.

Айни пайтда АҚШ ўз ҳарбий учқичларини Қаддафий кучларига қарши амалга оширилаётган ҳаво ҳужумларидан қайтариб олди.

Эндиликда бу вазифани НАТО адо этмоқда.
XS
SM
MD
LG