Линклар

logo-print
Япония кучли зилзила ва цунами оқибатида жиддий шикастланган Фукусима Дайичи атом электр станциясидаги ядровий фожиани тугатишда Россиядан ёрдам сўради.

Росатом ширкати матбуот котиби Сергей Новиков Москва атом сувости кемаларини фойдаланишдан чиқаришда қўлланиладиган махсус кемани Японияга жўнатиш ҳақидаги Токионинг илтимосини ўрганиб чиқаётганини айтди.

“Ландиш” номли кема радиоактив суюқликни кимёвий моддалар билан қайта ишлаш ва уни цемент ҳолатда сақлаш имкониятига эга экани айтилади.

Маълумотларга кўра, бу кема Россиядаги эски сувости кемаларини фойдаланишдан чиқариш учун Япония олдин ажратган маблағ ҳисобига қурилган.
XS
SM
MD
LG