Линклар

IFC вице-президентининг Ўзбекистонга сафари тугади


Халқаро молия корпорациясининг (IFC) маслаҳат хизматлари бўйича вице-президенти Рейчел Кайтнинг Ўзбекистонга сафари 4 апрел куни ниҳоясига етди.

Ташриф давомида Кайт хоним ўз ташкилоти Ўзбекистонга сармоя ётқизишни ҳамда хусусий секторни ривожлантириш учун маслаҳат хизматлари кўрсатишни давом этишини айтди.

UzDaily.uz нашри хабарига кўра, Халқаро молия корпорацияси расмийси Ўзбекистон ҳукумати мулозимлари билан учрашуви чоғида ўз ташкилоти ва Ўзбекистон ўртасида маслаҳат хизматлари соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилган.

Халқаро молия ташкилоти Ўзбекистонда 1993 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда.

Ташкилот шу кунгача Ўзбекистонга 77 миллион доллар сармоя ётқизган.
XS
SM
MD
LG