Линклар

logo-print

Конгода БМТ самолёти ҳалокатга учради


БМТ Конго демократик республикасида содир бўлган самолёт ҳалокатида бир киши тирик қолганини билдирди.

Воқеада яна 32 киши, жумладан, БМТ ходимлари ва тинчликни сақловчи кучлар аскарлари нобуд бўлган.

Гувоҳларга кўра, Кисангани шаҳридан ҳавога кўтарилган самолёт ёмғир шароитида Киншаса шаҳри аэропортга қўнган пайтда бўлиниб кетган.

Тирик қолган кишининг аҳволи қандай экани ҳақида маълумот тарқатилмади.

Самолёт ҳалокати сабаблари ҳозирча маълум эмас.
XS
SM
MD
LG