Линклар

Бугун Афғонистон пойтахти Кобулда флоридалик пасторнинг Қуръони Карим нусхасини ёқиб юборганига қарши норозиликлар бўлди.

Кобул университети олдига йиғилган юзлаб афғонистонлик талабалар Қуръонни ёққан америкалик пасторни суд қилишни талаб этди.

20 март куни АҚШнинг Флорида шататидаги черковлардан бирининг руҳонийси Терри Жоунс намойишкорона тарзда Қуръон нусхасини ёқиб юборган эди.

Бундан ғазабланган афғонистонликларнинг 4 кундан бери давом этаётган намойишлари чоғида камида 22 киши, жумладан БМТнинг 7 ходими ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG