Линклар

Ўзбекистон ҳукумати плотиналар бўйича миллий комиссия тузмоқчи


“Uzbekistan daily” нашрига кўра, бундай комиссия трансчегаравий сув заҳираларидан рационал фойдаланиш ва улкан плотиналар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги Ўзбекистон манфаатларини ҳимоя қилади.

Ўзбекистон Роғун ГЭСи қурилишига кескин қаршилик қилиб келади. Расмий Тошкент ушбу ГЭС барпо этилса, Ўзбекистонда сув танқислиги муаммоси пайдо бўлишидан хавотир билдириб келади.

Бироқ бу даъволарни рад этиб келадиган расмий Душанбега кўра, Роғун сув омбори Сирдарё ва Амударё сувларининг Тожикистонга ажратилган улуши ҳисобига тўлдирилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG