Линклар

logo-print

Кот-д'Ивуарда икки президент вакиллари музокара олиб бормоқда


Франция ва БМТ рақиб кучлар ҳужумига учраган Кот-д'Ивуарнинг қуршовдаги президенти Лорен Гбагбо ҳокимиятдан кетиши шартлари тўғрисида сўзлашув олиб бораётганини билдирди.

Айни пайтда Франция телевидениесига интервю берган Гбагбо ноябр ойида ўтказилган президентлик сайловида ғолиб чиққанини иддао қилди.

У “армия бошқа кучлар билан ўт очишни тўхтатиш борасида музокара олиб бораётгани, аммо сиёсий соҳада узил-кесил қарор қабул қилинмагани”ни айтди.

Гбагбо оиласи билан Абижан шаҳридаги президентлик саройининг бункерига яшириниб олгани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, БМТ тан олган президент Алассан Уаттарага қарашли кучлар президент саройини ўраб олган.

Душанба куни БМТ ва Францияга қарашли вертолётлар Гбагбо кучларининг қуроллар омборлари ва базаларига ҳужум қилган эди.
XS
SM
MD
LG