Линклар

logo-print

Италия Бош вазири устидан суд бошланади


Руби лақабли тунги клуб раққосаси Карима ал-Маҳруғ, Милан 14 ноябр 2010 йил

Руби лақабли тунги клуб раққосаси Карима ал-Маҳруғ, Милан 14 ноябр 2010 йил

6 апрел куни Италияда Бош вазир Силвио Берлускони устида маҳкама жараёни бошланади.

У жинсий алоқа учун ўсмир қизга пул тўлаганликда айбланмоқда.

Милан шаҳридаги суд мажлисининг очилишида Берлускони қатнашмайди.

Шунга қарамай, юзлаб журналистлар суд жараёнини ёритиш учун Миланга борган.

74 ёшли Берлускони Марокашда туғилган 17 яшар Руби лақабли Карима ал-Маҳруғ билан жинсий алоқа қилганлик учун унга пул ва тақинчоқлар берганликда айбланмоқда.

Италия қонунларига кўра, фоҳиша сифатида пул тўлаш учун Руби ўша пайтда жуда ёш бўлган.

Бироқ Берлускони ва Руби жинсий алоқада бўлганлари ҳақидаги иддаони рад қилиб келмоқда. Берлускони қонунга зид ҳеч қандай иш қилмаганини таъкидлаяпти.
XS
SM
MD
LG