Линклар

logo-print

Фукусима станциясидан радиоактив сувнинг океанга сизиб чиқиши тўхтатилди


Фукусима станциясидан юқори даражадаги радиация бўлган сувнинг сизиб чиқиши, 2 апрел 2011 йил

Фукусима станциясидан юқори даражадаги радиация бўлган сувнинг сизиб чиқиши, 2 апрел 2011 йил

Япониянинг Фукусима Дайичи атом электр станциясидан юқори даражадаги радиациянинг Тинч океанига сизиб чиқиши тўхтатилди.

Франс пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, таркибида юқори даражадаги радиация бўлган сув сизиб чиқаётган ёриқни ёпиш учун Токионинг Электр энергияси компанияси ўша жойдаги тупроққа натрий силикат кимёвий моддаларини қуйган.

Ёпилган ёриқ Фукусима станциясининг 2-реактори билан туташ бўлган.

11 март куни юз берган кучли зилзила ва цунами оқибатида мазкур реакторнинг совутиш тизими ишдан чиққан эди.

Мутахассислар уни қайта ишга тушириш чораларини кўрмоқда.
XS
SM
MD
LG