Линклар

logo-print

Ливия исёнчилари қўмондони НАТОни танқид қилди


Ливиядаги партизан кучларнинг Брега шаҳри яқинида ортга чекиниши, 5 апрел 2011 йил

Ливиядаги партизан кучларнинг Брега шаҳри яқинида ортга чекиниши, 5 апрел 2011 йил

Ливия партизанлари қўмондони НАТОни мамлакат раҳбари Муаммар Қаддафий кучларига қарши ҳаводан жуда секин ҳужум қилаётгани учун танқид қилди.

Қаддафий режимининг исёнчилар тарафига қочиб ўтган собиқ ички ишлар вазири Абдул Фаттоҳ Юнус НАТО ўз ҳужумларини жадаллаштирмаса, БМТ Хавфсизлик кенгашига ҳисобот бериш билан тахдид қилди.

Қаддафий кучлари феврал ойида ҳукуматга қарши бош кўтарган исёнчилар ва уларнинг тарафдорлари йўқ қилинишини тўхтатиш мақсадида БМТ Хавфсизлик кенгаши ўтган ой хориж давлатларига ҳаводан ҳужум уюштиришга рухсат берган эди.

Сешанба куни Бенғози шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида Фаттоҳ Юнус НАТО ҳужумлари секинлашиб қолгани Қаддафий кучларига қуршовда бўлган Мисрата шаҳрига ҳужум қилишга ва одамларни ўлдиришга имконият яратганини айтди.

- Агар НАТО яна бир ҳафта кутганда, Мисрата тамом бўларди ва у ерда тинч аҳоли қолмасди. Одамлар ўларди ва бундай жиноят учун халқаро ҳамжамият масъул бўларди. НАТО ким? Улар нима қилаяпти? БМТ уларни биз учун масъул қилиб қўйди. Улар ҳеч нарса қилгани йўқ, - деди Абдул Фаттоҳ Юнус.

Бунга жавобан НАТО БМТнинг Хавфсизлик кенгаши резолюциясига мувофиқ ўз мандатини бажараётганини айтди.
XS
SM
MD
LG