Линклар

Ўзбекистонда янги иш бошлаган тадбиркорларни текшириш камаяди


Ўзбекистонда солиқларни вақтида тўлаётган ва барқарор ривожланаётган кичик тадбиркорлик субъектлари уч йил давомида солиқ текширувидан озод қилинади.

Ўзбекистон президенти 4 апрел куни “Тадбиркорлик субъектлари текширувини камайтириш ва назорат қилувчи ташкилотлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги фармонга имзо чекди.

Ҳужжатда янги тузилган кичик тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти улар рўйхатга олинган вақтдан кейин уч йил давомида режалаштирилган солиқ текширувидан ўтказилмаслиги белгиланган.

Янги фармон акцизли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи, шунингдек, мақсадли бюджет маблағи ҳамда марказлашган воситалар ва ресурслардан фойдаланувчи кичик тадбиркорлик субъектларига тааллуқли эмас.
XS
SM
MD
LG