Линклар

8 апрел куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Нурсултон Назарбоевнинг инаугурация маросими ўтказилади.

Қозоғистонни қарайиб 22 йилдан буён бошқариб келаётган 70 ёшли Нурсултон Назарбоев 3 апрел кунги сайловда президентлик курсисини яна 5 йилга сақлаб қолди.

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси муддатидан аввал ўтказилган президентлик сайловида Нурсултон Назарбоев сайловчиларнинг 95,5 фоиз овозини қозониб, ғалабага эришганини эълон қилди.

Сайловда Назарбоевга рақиб бўлган уч номзоднинг ҳаммаси очиқчасига Назарбоевнинг мамлакатни бошқаришни давом эттириши истагини билдирди.

МДҲ давлатларидан борган кузатувчилар сайлов демократик тарзда ўтганини айтган бўлса, ЕХҲТ кузатувчилари сайловда демократик тамойилларга тўлақонли амал қилинмаганини баён қилди.

XS
SM
MD
LG