Линклар

Ўзбекистон экологик фожиадан огоҳлантирди


Ўзбекистон йирик гидроиншоотлар, жумладан, Роғун лойиҳаси амалга оширилишидан аввал махсус экспертиза ўтказилиши шарт эканини яна бир бор таъкидлади.

Тожикистон ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий Австрияда ўтказилган ЕХҲТ кенгашидаги маърузасида минтақадаги сув-энергетика муаммоларини ҳал этишда ЕХҲТдан воситачилик қилишга чақирди.

4 апрел куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайти тожик расмийсининг чиқишига ўзбек делегациясининг жавобини эълон қилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги маърузасида табиий ресурслар, хусусан, сув-энергетика манбаларидан ўринли фойдаланмаслик жиддий зиддиятлар, экологик фожиаларга олиб келиши қайд этилиб, бунга Орол денгизи фожиаси мисол қилиб келтирилган.

Шунингдек, маърузада 30-40 йил аввал ишлаб чиқилган гидроэнергетика лойиҳаларининг сейсмик ҳолат 8-9 баллни ташкил этувчи ҳудудларда амалга ошириш тузатиб бўлмас экологик зарарга сабаб бўлиши айтилади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон йирик гидролойиҳаларнинг, жумладан, Роғун ГЭСининг комплекс экспертизасини талаб қилади.
XS
SM
MD
LG