Линклар

2010 йилда GM Uzbekistan Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган машиналарининг Россиядаги савдоси 45 фоизга ўсди.

Ca-News сайти “Ўзавтосаноат” давлат ширкатига таяниб хабар қилишича, ўтган йили Россияга 74419 дона Нексия ва Матиз машиналари сотилган.

UZ-Daewoo дилерлари 2010 йилда Қозоғистонда автомобил сотиш режасини икки барабарга ошириб, 1666 дона автомобил экспорт қилишган.

Ўтган йили Ўзбекистон ички бозорида 143 минг машина сотилган.

GM Uzbekistan қўшма корхонаси ишлаб чиқараётган автомобиллар нархи жорий йилнинг 24 мартидан бошлаб 18 фоизга қимматлади.

XS
SM
MD
LG