Линклар

Жорий йилнинг биринчи чорагида таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар соҳасида 712,9 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, хизматлар кўрсатилди.

ЎзА хабарига кўра, бу соҳада ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 119,6 фоизга ўсиш бўлиб, аҳолига 309,8 миллиард сўмга тенг пуллик хизмат кўрсатилди.

Инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар бўйича 36 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ўзлаштирилиб, режа 155,8 фоизга бажарилди.

Чорак якунларига бағишланган махсус йиғилишда, биринчи чорак якунлари аъло даражада экани таъкидланди.

Бироқ йиғилишда чоракда нарх-навонинг қимматлагани, буғдой унининг танқислиги каби оддий аҳолини қийнаётган муаммолар тилга олинмади.

Йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистондаги хусусий автомактаблар фаолияти мутлақ тақиқланди, аҳолига кўрсатиладиган хизматлар нархи 20 фоизга ошди.

XS
SM
MD
LG