Линклар

logo-print

Тошкент Геология музейи бузилмоқда

  • Абдулла Искандар

Музей бузилиб, нодир экспонатлар вазирлик биносидан ажратилган хонага кўчирилмоқда. Сурат Uznews.net сайтидан олинди.

Музей бузилиб, нодир экспонатлар вазирлик биносидан ажратилган хонага кўчирилмоқда. Сурат Uznews.net сайтидан олинди.

Тошкентдаги Геология музейи биноси бузилмоқда. Устюртдан топилган динозавр қолдиқлари ва катталиги жиҳатдан дунëдаги икита ноëб агат тошидан бири сақланаëтган музей экспонатлари зудлик билан Геология вазирлиги биносига кўчирилмоқда.


Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг музейлар бўйича мутасаддиси Дилзода Алимқулова музей биноси бузилаëтганидан хабарсиз эканини айтди.

Алимқуловага кўра, музей Ўзбекистон геология вазирлигига қарашли илмий тадқиқот ишлари олиб бориладиган маскан.

- Мен эшитмадим лекин у гапни. У бизларга қарамайдику. Геология қўмитасига қарайдику. Как раз объектларни бузишаяптику ўша ерда. Ўшанга тушгандир бу ҳам. Лекин хабарим йўқ тўғрисини айтсам,- дейди Дилзода Алимқулова.

Ўзбекистон Геология вазирлигининг исмини айтишни истамаган мулозими, музей биносини бузиш қарори вазирликдан баланд турадиган идоралар тарафидан қабул қилинган.

Мулозимга кўра, айни пайтда музейга оид ноëб экспонатлар шошилинч тарзда кўчирилмоқда.

- Кўчаяпти. Хона беришган, здание беришган. Нима қилишади энди? Энди бу тепадан келган буйруқ, бизлар билмадик. Бизлар буйруқни бажараяпмиз. Ўз ҳолимизча бузмаяпмиз. Булар ўз ҳолича кўчмаяпти. Шу керак бўлганда, шунинг учун бузишаяпти. Мана ҳамма нарсани ташишаяпти. У ердаги зданиега олиб киришади секин-секин. Ўзимизда қилишар энди шуни. Янги зданиега жойлаштиришадида бир нима қилиб,- дейди Ўзбекистон Геология вазирлигининг шахси сир қолишини истаган ходими.

Бу музей биносида тадқиқотлар олиб борган геология ва минералогия фанлари номзоди, олима Мўътабар Аҳмедова назарида миллат илм-фани ривожида бу масканнинг ўрни улкан бўлган.

Бу музейда Устюртдан топилган ноёб динозавр қолдиқлари сақланар эди.
- Музейда жуда кўп экспонатлар бор. Айниқса, 1964 йилда бизларнинг Устюрт бўйича ишлайдиган гуруҳ дала ишига борганда Орол бўйидан динозаврнинг қолдиқларини топишган. Суяк қолдиқларини. Ана шуни бизлар деярли ярим йил ўтириб, тозалаб, гуруҳда кимлар бўлса, ўтириб тозалаб шунинг ҳаммаси симлар билан тикиб чиқилган. Шунақа экспонатлар жуда кўп. Ундан ташқари музейда илмий тадқиқот ишлари олиб бориладиган жой ҳам ҳисобланади. Афсуски, буни энди бузадиган бўлса, билмадим. Бу ўта кетган ваҳшийлик. Навоий номидаги кутубхона бузилгандай гап. Бу ерда жуда кўп экспонатлар бор. Музей айнан шу экспонатларни сақлаш шароитига эга. Геологиянинг ривожланишига жуда катта аҳамияти борку. Фақат музей сифатида одамлар кириб томоша қилиш эмас бу ер илмий-тадқиқот ишлари олиб бориладиган муассаса, дейди Мўътабар Аҳмедова.

Музей ўрнида арчазор ташкил қилиниши ëки Хитой ширкатига оид дўкон қурилиш эҳтимоли илгари сурилмоқда.

Геолог олима Мўътабар Аҳмедова арчазор, боғ яратиш яхши, аммо бу илм-фан масканлари бузилиши ҳисобидан бўлмаслиги керак, деган фикрда.

Ўзбекистонда Геология музейи 1930 йилда ташкил қилинган бўлиб, айни пайтда бузилаëтган бино 1979 йилда ўша пайтдаги давлат раҳбари Шароф Рашидов ташаббуси билан қурила бошлаган ва 1988 йилда ишга тушган. Музейда дунëнинг бошқа музейларида йўқ маъданлар хусусан Ўзбекистон тоғларидан топилган табиий зюссит минерали сақланмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG