Линклар

Импорт озиқ-овқат нархи кескин тарзда ошди

  • Абдулла Искандар

Ўзбек оилалари ойда ёки йилда бир ўзларини эркалайдиган импорт озиқ-овқат маҳсулотлари нархи янада ошди.

Ўзбек оилалари ойда ёки йилда бир ўзларини эркалайдиган импорт озиқ-овқат маҳсулотлари нархи янада ошди.

Ўзбекистонда мамлакатга кирадиган озиқ-овқат маҳсулотларига 200 фоизгача акциз солиғи жорий қилинди.


Ўзбекистон президентининг 1496-сонли қарорига мувофиқ 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон божхоналари озиқ-овқат, хусусан ун маҳсулотларининг мамлакатга келтирилишини қаттиқ назорат остига олди.

Бу қарор талабига биноан Ўзбекистон солиқ қўмитаси бозорлар,савдо тармоқлари ва мамлакатга озиқ-овқат импорт қиладиган ширкат ва шахслар устидан назоратни кучайтирди.

Қарор индаллосида бу чоралар мамлакат ун саноати рақобатбардошлигини яхшилаш учун қаратилгани таъкидланади.

Ўзбекистон божхона қўмитасининг шахси сир қолишини истаган мулозими 1 апрелдан бошлаб акциз солиғига тортилган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати юзлаб номлардан иборат дея малум қилди.

Суҳбатдошга кўра, жорий қилинган акциз солиғи 10 фоиздан 200 фоизгачани ташкил қилади.

- Янги жорий қилинадиган акциз солиғи бўйича ишлаëтган эдик, материал тайëрлаëтган эдик. Ўшани яқин кунларда эълон қиламиз,- деди Ўзбекистон божхона қўмитаси мулозими.

Масалан, музқаймоққа 200 фоиз, сақичга 100 фоиз солиқ солинган. Қатиқ, қаймоқ, пишлоқ, творог ва тухум 70 фоиз, колбаса, гўшт, консерва ва гўштдан таёйрланган маҳсулотлар, қандолат 50 фоиз акциз чолиғига тортилган.

Қарорга кўра, болалар учун маҳсулотлар акциз солиғига тортилмайди, аммо педиатр врачлар болалар учун тавсия қилган творог ва қаймоқ чегарадан ўтар экан устига 70 фоиз акциз юкланади.

Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати вакилига кўра, бу чоралар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ун, сут , гўшт ва бошқа озиқ овқат махсулотлари сотилиши учун қулай муҳит яратади.

- Акцизлар чиққан, 1 апрелдан кучга кирган. 15 фоиз акциз бор, 20 фоиз НДС (қўшилган қиймат солиғи-таҳр.) бор. Қаердан келишига қараб пошлинаси (бож тўлови-таҳр.) бўлади. У ерда нимага тушаëтганини ëзган. Қайси маҳсулот тушаяпти, қайси маҳсулот тушмаяпти. Ҳамма озиқ-овқат тушмаган. Гўштларга, балиқларга, консерваларга чиққанда,- деди Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати вакили.

Тошкентдаги Мустақил иқтисодчилар таҳлил гуруҳи эксперти ташқаридан кираëтган моллар устига акциз юкланиши мамлакатда ишлаб чиқарилаëтган маҳсулотлар сифатининг ëмонлашиши ва нархларнинг асоссиз ошишига олиб келиши мумкинлигини тахмин қилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG