Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама ва Афғонистон президенти Ҳамид Карзай 6 апрел куни телемулоқот ўтказдилар.

Бир соат давом этган сўзлашувда икки давлат раҳбарлари америкалик пастор муқаддас Қуръон китобининг нусҳасини ёқиб юборгани хусусида таассуф билдирдилар ҳамда воқеадан кейин содир бўлган зўравонликларни қораладилар.

Мулоқот чоғида қатор масалалар, жумладан, Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш вазифасини АҚШ ва НАТО кучларидан босқичма-босқич Афғонистон ҳукумати кучларига топшириш масаласи муҳокама қилинди.

20 март куни АҚШнинг Флорида шататидаги черковлардан бирининг руҳонийси Терри Жоунс намойишкорона тарзда муқаддас Қуръон китобининг нусхасини ёқиб юборган эди.

Бундан ғазабланган афғонистонликларнинг бир неча кундан бери давом этаётган намойишлари чоғида камида 22 киши, жумладан, БМТнинг 7 ходими ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG