Линклар

logo-print
Ливия Британияга учқичлари ҳужуми оқибатида йирик нефт конига ва ундан Ўртаер денгизи портига нефт етказувчи қувурларга зарар етганини билдирди.

Ливия ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Каимга кўра, Сарир нефт ҳавзасига уюштирилган ҳужумда уч нафар соқчи ҳалок бўлган.

Британия Каимнинг иддаосига ҳозирча муносабат билдирмади.

Ундан олдин Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар Мисрата шаҳри яқинидаги исёнчилар эгаллаган позицияларни танклар ва оғир қуроллардан ўққа тутди.

Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Қаддафий нима қилиш кераклигини билишини айтди.

- Менимча, жаноб Қаддафий нима қилиши кераклигини билади. Ўт очиш тўхтатилиши керак, катта зўравонлик ва кўплаб одам ҳаёти эвазига эгаллаб олинган шаҳарлардан унинг кучлари олиб чиқилиши лозим. Унинг ҳокимиятдан кетиши ва мамлакатни тарк этиши хусусида қарор қабул қилиниши керак, - деди Ҳиллари Клинтон.

Хабарларга кўра, Қаддафий АҚШ президенти Барак Обамага мактуб йўллаб, АҚШ раҳбарини, Қаддафий таъбири билан айтганда, "адолатсиз уруш"га чек қўйишга чақирган.
XS
SM
MD
LG