Линклар

Ўзбекистон Қирғизистонга 100 минг тонна ўғит сотади


Қирғизистон қишлоқ хўжалик вазири Тўрўғул Беков Қирғизистон Ўзбекистондан 100 минг тонна минерал ўғит сотиб олишини айтди.

Вазир айтганига асосланиб 24.kg ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қирғизистон Бош вазири Алмазбек Атамбаев ўзбек расмийларига ўғит ажратишни сўраб мурожаат қилган.

Бековга кўра, ўғит масаласи биринчи марта ҳукуматлар даражасида муҳокама қилинган ва Тошкент Бишкекнинг илтимосини бажаришга рози бўлган.

Қирғизистон Қишлоқ хўжалик вазири аммиак селитраси олинадиган нарх 15 – 17 қирғиз сўмини ташкил этишини ва фермерларга имкон қадар кам устама ҳақ билан сотилишини айтган.
XS
SM
MD
LG