Линклар

logo-print

Ўзбекистонда ЯИМ ҳажми 0,5 фоизга камайиши мумкин


Ўзбекистон раҳбари И.Каримов (ч) ОТБ президенти Ҳарухико Курода билан, Тошкент, 3 май 2010 йил

Ўзбекистон раҳбари И.Каримов (ч) ОТБ президенти Ҳарухико Курода билан, Тошкент, 3 май 2010 йил

Осиё тараққиёт банки мутахассислари 2011 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми сентябр ойида тахмин қилинганидан 0,5 фоизга кам бўлишини башорат қилди.

Банкнинг 2011 йилда Осиё давлатлари тараққиётига оид ҳисоботида бу йил Ўзбекистонда ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 8,5 фоизни, 2012 йилда 8,4 фоизни ташкил этиши тахмин қилинган.

Банкнинг олдинги ҳисоботида бу кўрсаткич 9 фоизни ташкил этган эди.

Осиё тараққиёт банки мутахассислари фикрича, 2011 йилда Ўзбекистонда инфляция даражаси 8,8 фоизни ва 2012 йилда 8,5 фоизни ташкил этиши башорат қилинган.

Олдинги ҳисоботда бу йилги инфляция даражаси 9,5 фоиз бўлиши тахмин қилинган эди.

Жаҳон банки мутахассислари эса Ўзбекистонда ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2011 йилда 7,3 фоизни, 2012 йилда 8,3 фоизни ташкил этишини тахмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG