Линклар

Ўзбекистон Тожикистонга етказиб берилаётган табиий газнинг ҳар минг куб метри учун нархни 227 доллар 85 сентдан 249 долларга оширди.

Бу ҳақда "Тожиктрансгаз" ширкатига асосланиб “Азия-Плюс” ахборот агентлиги хабар қилди.

Манбага кўра, Ўзбекистон экспорт қилинаётган газ нархини Европа формуласи асосида дунё бозорида мазут ва газ-мой нархлари ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда ҳар уч ойда ўзгартириб туради.

“Тожиктрансгаз” маълумотига кўра, 2010 йил охирида эришилган келишувга мувофиқ, ҳозир Тожикистон Ўзбекистондан газни 33 фоиз арзон нархда сотиб олмоқда ва бу 2011 йил охиригача давом этади.
XS
SM
MD
LG