Линклар

Ислом Каримов Нурсултон Назарбоевни табриклади


Нурсултон Назарбоев ва Ислом Каримов, 17 август 2007 йил

Нурсултон Назарбоев ва Ислом Каримов, 17 август 2007 йил

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Нурсултон Назарбоевни Қозоғистон президенти этиб қайта сайлангани билан табриклади.

Бу ҳақда ҚАЗИНФОРМ ахборот агентлиги хабар қилди.

Табрик мактубида ўтказилган сайлов натижалари Қозоғистон халқининг мамлакат президентига юксак ишончи ва қўлловини акс эттириши билдирилган.

Ислом Каримов узоқни кўзловчи сиёсатчи ва раҳбарнинг бой тажрибаси Қозоғистон манфаатларига ҳамда икки давлат ўртасидаги дўстона ва яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилишига ишонч билдирган.

8 апрел куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Нурсултон Назарбоевнинг инаугурация маросими ўтказилади.

Қозоғистонни қарийб 22 йилдан буён бошқариб келаётган 70 ёшли Нурсултон Назарбоев 3 апрел кунги сайловда президентлик курсисини яна 7 йилга сақлаб қолди.
XS
SM
MD
LG