Линклар

logo-print

Киевда МДҲ ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлади


МДҲ ТИВнинг Душанбе шаҳридаги учрашуви, 4 октябр 2007 йил

МДҲ ТИВнинг Душанбе шаҳридаги учрашуви, 4 октябр 2007 йил

8 апрел куни Киевда МДҲга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бошланади.

Учрашувда ташқи ишлар вазирлари МДҲ доирасида минтақавий ва халқаро миқёсдаги муҳим масалалар бўйича фикр алмашадилар.

Анъанага мувофиқ, йиғилишда гуманитар соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, миграция ва чегара масалаларига катта эътибор қаратилиши кутилмоқда.

МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама этилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG