Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:23

Каримов Мустақиллик байрами ҳақида қарор имзолади


Кузатувчилар бу йил ҳам Мустақиллик байрамининг энг азиз меҳмони оддий халқ эмас, балки президент Каримов ва унинг аъёнлари бўлишини тахмин қилмоқдалар.
Кузатувчилар бу йил ҳам Мустақиллик байрамининг энг азиз меҳмони оддий халқ эмас, балки президент Каримов ва унинг аъёнлари бўлишини тахмин қилмоқдалар.

Президент қарорига кўра, мустақилликнинг 20 йиллик тантаналари “Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!” деган шиор остида ўтади.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 6 апрел куни “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

“Бу йил Ватанимиз мамлакатимиз истиқлолининг шонли санасини – миллий мустақиллигимизнинг йигирма йиллигини баланд руҳ ва кўтаринки кайфият билан кутиб олишга тайёргарлик кўрмоқда” дея бошланган бу қарорда Ўзбекистонда “демократик давлат, фуқаролик жамиятини барпо этиш, иқтисодиётни бозор муносабатларига ўтказиш ва ривожланган давлатлар қаторидан муносиб жой олиш йўлида эришган марралар жаҳон аҳлини ҳақли равишда ҳайратда қолдираётган”и таъкидланади.

Қарорга мувофиқ, бу галги байрам тадбирлари ўзбекистонликлар, хусусан, “ёш авлод қалбида чуқур таассурот қолдирадиган юқори савияда ўтказиш мақсадида” байрам дастури тасдиқланган, кўрик-танловлар ўтказиш режаланган.

Саккиз банддан иборат мазкур қарорнинг бешинчи бандида “мазкур режа ва дастурлардан ўрин олган тадбирларни кенг жамоатчиликни жалб этган холда, барча юртдошларимизнинг қалби ва онгига етиб борадиган, уларнинг руҳи ва кайфиятини кўтарадиган, янги марралар сари илҳомлантирадиган таъсирчан шаклда, расмиятчилик ва баландпарвозлик кўринишларидан ҳоли тарзда ўтказишга алоҳида эътибор қаратилсин”, дея алоҳида таъкидланади.

Бироқ Ўзбекистондаги вазиятдан яхши хабардор бўлган манбалар бу қарорнинг ўзи “расмиятчиликдан ҳоли эмас”лигини айтиб, бу йил ҳам байрам тадбирларига томошабин ўлароқ фақат сараланган ва ишончли одамлар қўйилишини, шунингдек, тантаналарда “ўзини мақсадга мувофиқ тутмаган” артист ва қўшиқчилар иштирок эта олмаслигини тахмин қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG